Kia jizzax avtomobil zavodi

O‘zbekistonda Kia Bongo yengil yuk mashinasi ishlab chiqarilishi boshlanadi

24.02.2023y., Toshkent sh. – Kiaʼning O‘zbekistondagi rasmiy distribyutori Roodell kompaniyasi, 2023 yil 24 fevral kuni «ADM Jizzax» avtomobil zavodida Kia Bongo yengil tijorat avtomobili ishlab chiqarilishi boshlanganini ma’lum qiladi. Yengil yuk mashinasi O‘zbekiston bozoriga ikki – qisqa bir qatorli Single Cab kabina va uzaytirilgan bir qatorli Super Cab kabinali versiyalarda, mos ravishda 264 900 000 sum va 269 900 000 so‘m narxlarda sotuvga chiqariladi.

Kia Bongo – yengil tijorat yuklanuvchi model bo‘lib, ilk bora 1997 yilda taqdim etilgan. Hozirgi vaqtda dunyoning turli mintaqalaridagi mijozlarga Bongoʼning uchinchi avlodi taklif qilinmoqda. Avtomobil kichik va o‘rta biznes uchun, shahar ichida kamgabaritli tashuvlar sohasi uchun mo‘ljallangan bo‘lib, sifatli va ishonchli transport vositasi sifatida doimiy obro‘ga ega.

Ekstererining zamonaviy dizayni, dinamik xususiyatlari, tafsilotlarga berilgan e’tibor tufayli, Kia Bongo yengil tijorat avtomobillari segmenti uchun har tomonlama yangi standartlarni o‘rnatadi. Rivojlangan old bamper, aerodinamik jihatdan takomillashtirilgan kabinasining dizayni, Kia brendi uslubidagi radiator panjarasi yuk mashinasining ko‘rinishini zamonaviy va esda qolarliga aylantirib, shu bilan birga modelning oldingi avlodlarining barcha taniqli asosiy xususiyatlarini hurmat bilan saqlab qoladi.

Bongoʼning gabarit uzunligi 5115 mm dan boshlanib, yuk ko‘tarish quvvati 1 tonnani tashkil qiladi. Yuk platformasining uzunligi kabina turiga bog‘liq: Super Cab versiyasida u 2 860 mmga, Single Cab versiyasida esa — 3 110 mmga tengdir. Kia Bongoʼning platformasida bort kuzovi, refrijyerator, furgon, manipulyator, sisterna va boshqa ko‘plab qo‘shimcha uskunalar variantlari joylashtirilishi mumkin.

Читайте также:  Предохранитель центрального замка киа спектра 2009

Kia Bongoʼning saloni ergonomika nuqtai nazaridan yaxshi loyihalangan, qulay, funksional va amaliydir. Avtomobil loyihalanishida qulaylikni ta’minlash eng ustuvor vazifalardan biri edi. Qalinlashtirilgan orqali va yostiqli matoli o‘rindiqlar, o‘ylangan, optimal konstruksiyaga egalar, bosh suyanchiqlari balandlik bo‘yicha sozlanadi, shu bilan birga, rul balandligini sozlash ham nazarda tutilgan. Kia Bongo saloni jihozlari ro‘yxatida — konditsioner, USB-kirishli magnitola, orqa parkovka datchiklari, hamda avtomobildan foydalanishni yanada qulayroq qiladigan va qulaylik darajasini orttiradigan boshqa qator foydali variantlar mavjud.

Dvigateli va transmissiyasi

O‘zbekiston bozorida uchinchi avlod Kia Bongo, 2 665 sm3 ishchi hajmda, maksimal 80 ot kuchiga ega va 165 N•m aylantirish momentiga ega, atmosferali J2 dizelli dvigatel bilan taqdim etiladi. Ishonchli, nosozliklarga duch kelmaydilgan quvvat agregati, butun dunyoda ajoyib e’tiborga ega bo‘ldi. Dvigatel 5 pog‘onali mexanik uzatmalar qutisi bilan agregatsiyalangan. Orqa ko‘prik reduktoriga bo‘lgan privod kardan mili orqali amalga oshiriladi

Ishlab chiqaruvchi tomonidan tavsiya etilgan xizmat ko‘rsatilish oralig‘i 7500 km. Texnik xizmat, shu jumladan, podveskaning, rul boshqaruvining, transmissiyaning turli bo‘limlarini shpritslashni ham o‘z ichiga oladi.

Kiaʼning 1333 qizg‘in telefon liniyasiga qo‘ng‘iroq qilib, kia.uz sayti orqali, yoki rasmiy Kia dilerlik markazlariga murojaat qilib model haqida qo‘shimcha ma’lumot olishingiz va oldindan buyurtma berishingiz mumkin:

Kia Yakkasaroy: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, KIChIK XALQA YO‘LI KO‘ChASI (MALAYa KOLseVAYa), 70A.

Kia Sergeli: Toshkent shahri, Sergeli tumani, A.Navoiy massivi, Toshkent avtomobil halqa yo‘li.

Kia Denov: Denov tumani, Lochin mahallasi, Humo ko‘chasi.

Kia Andijan: Andijon shahri, «Jalabek» QFY, S.Ashurov massivi.

Kompaniya haqida:

Kia Corporation bu – mijozlar, lokal va global hamjamiyatlar uchun barqaror mobillik yechimlarini yaratishga intilib, mobillik mahsulotlari va servislarini yaratish va ishlab chiqish bilan shug‘ullanuvchi dunyo brendidir. Kompaniya 1944 yilda tashkil etilgan. Bugungi kunda Kia 190 dan ortiq mamlakatda 3 millionga yaqin avtomobillarini sotayotgan kompaniya. Korporatsiya xodimlarining umumiy soni 52 000 nafardan ortiq. Kompaniyaning ishlab chiqarish maydonlari oltita mamlakatda joylashgan. Kia elektromobillariga o‘tishdagi peshqadam bo‘lib, butun dunyo bo‘ylab shaharsozlik muammolarini hal qilishda ko‘maklashish uchun mobillik servislarini rivojlantirish bilan shug‘ullanib kelmoqda.

OOO «ROODELL» O‘zbekiston hududida Kia avtomobillarining rasmiy distribyutoridir. Kiaʼning sotuvlar boshlanganidan beri O‘zbekistondagi umumiy sotuv hajmi 10 000 dan ortiq avtomobilni tashkil etadi. Kia avtomobillari uchun 5 yillik yoki 150 000 km masofaga kafolat mavjud. 2023 yilning boshi holatiga, O‘zbekiston Respublikasi hududida, Kiaʼning 4ta rasmiy dilerlik markazi faoliyat ko‘rsatmoqda.

Источник

Ўзбекистонда Kia Bongo енгил юк машинаси ишлаб чиқарилиши бошланади

24.02.2023й., Тошкент ш. – Kiaʼнинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Roodell компанияси, 2023 йил 24 феврал куни «ADM Jizzax» автомобил заводида Kia Bongo енгил тижорат автомобили ишлаб чиқарилиши бошланганини маълум қилади. Енгил юк машинаси Ўзбекистон бозорига икки – қисқа бир қаторли Single Cab кабина ва узайтирилган бир қаторли Super Cab кабинали версияларда, мос равишда 264 900 000 сум ва 269 900 000 сўм нархларда сотувга чиқарилади.

Kia Bongo – енгил тижорат юкланувчи модел бўлиб, илк бора 1997 йилда тақдим этилган. Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларидаги мижозларга Bongoʼнинг учинчи авлоди таклиф қилинмоқда. Автомобил кичик ва ўрта бизнес учун, шаҳар ичида камгабаритли ташувлар соҳаси учун мўлжалланган бўлиб, сифатли ва ишончли транспорт воситаси сифатида доимий обрўга эга.

Экстерьерининг замонавий дизайни, динамик хусусиятлари, тафсилотларга берилган эътибор туфайли, Kia Bongo енгил тижорат автомобиллари сегменти учун ҳар томонлама янги стандартларни ўрнатади. Ривожланган олд бампер, аэродинамик жиҳатдан такомиллаштирилган кабинасининг дизайни, Kia бренди услубидаги радиатор панжараси юк машинасининг кўринишини замонавий ва эсда қоларлига айлантириб, шу билан бирга моделнинг олдинги авлодларининг барча таниқли асосий хусусиятларини ҳурмат билан сақлаб қолади.

Bongoʼнинг габарит узунлиги 5115 мм дан бошланиб, юк кўтариш қуввати 1 тоннани ташкил қилади. Юк платформасининг узунлиги кабина турига боғлиқ: Super Cab версиясида у 2 860 ммга, Single Cab версиясида эса — 3 110 ммга тенгдир. Kia Bongoʼнинг платформасида борт кузови, рефрижератор, фургон, манипулятор, цистерна ва бошқа кўплаб қўшимча ускуналар вариантлари жойлаштирилиши мумкин.

Kia Bongoʼнинг салони эргономика нуқтаи назаридан яхши лойиҳаланган, қулай, функционал ва амалийдир. Автомобил лойиҳаланишида қулайликни таъминлаш энг устувор вазифалардан бири эди. Қалинлаштирилган орқали ва ёстиқли матоли ўриндиқлар, ўйланган, оптимал конструкцияга эгалар, бош суянчиқлари баландлик бўйича созланади, шу билан бирга, рул баландлигини созлаш ҳам назарда тутилган. Kia Bongo салони жиҳозлари рўйхатида — кондиционер, USB-киришли магнитола, орқа парковка датчиклари, ҳамда автомобилдан фойдаланишни янада қулайроқ қиладиган ва қулайлик даражасини орттирадиган бошқа қатор фойдали вариантлар мавжуд.

Двигатели ва трансмиссияси

Ўзбекистон бозорида учинчи авлод Kia Bongo, 2 665 см3 ишчи ҳажмда, максимал 80 от кучига эга ва 165 Н•м айлантириш моментига эга, атмосферали J2 дизелли двигател билан тақдим этилади. Ишончли, носозликларга дуч келмайдилган қувват агрегати, бутун дунёда ажойиб эътиборга эга бўлди. Двигател 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан агрегацияланган. Орқа кўприк редукторига бўлган привод кардан мили орқали амалга оширилади

Ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган хизмат кўрсатилиш оралиғи 7500 км. Техник хизмат, шу жумладан, подвесканинг, рул бошқарувининг, трансмиссиянинг турли бўлимларини шприцлашни ҳам ўз ичига олади.

Kiaʼнинг 1333 қизғин телефон линиясига қўнғироқ қилиб, kia.uz сайти орқали, ёки расмий Kia дилерлик марказларига мурожаат қилиб модел ҳақида қўшимча маълумот олишингиз ва олдиндан буюртма беришингиз мумкин:

Kia Yakkasaroy: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, КИЧИК ХАЛҚА ЙЎЛИ КЎЧАСИ (МАЛАЯ КОЛЦЕВАЯ), 70А.

Kia Sergeli: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, А.Навоий массиви, Тошкент автомобил ҳалқа йўли.

Kia Denov: Денов тумани, Лочин маҳалласи, Ҳумо кўчаси.

Kia Andijan: Андижон шаҳри, «Жалабек» ҚФЙ, С.Ашуров массиви.

Компания ҳақида:

Kia Corporation бу – мижозлар, локал ва глобал ҳамжамиятлар учун барқарор мобиллик ечимларини яратишга интилиб, мобиллик маҳсулотлари ва сервисларини яратиш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи дунё брендидир. Компания 1944 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Kia 190 дан ортиқ мамлакатда 3 миллионга яқин автомобилларини сотаётган компания. Корпорация ходимларининг умумий сони 52 000 нафардан ортиқ. Компаниянинг ишлаб чиқариш майдонлари олтита мамлакатда жойлашган. Kia электромобилларига ўтишдаги пешқадам бўлиб, бутун дунё бўйлаб шаҳарсозлик муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш учун мобиллик сервисларини ривожлантириш билан шуғулланиб келмоқда.

ООО «ROODELL» Ўзбекистон ҳудудида Kia автомобилларининг расмий дистрибюторидир. Kiaʼнинг сотувлар бошланганидан бери Ўзбекистондаги умумий сотув ҳажми 10 000 дан ортиқ автомобилни ташкил этади. Киа автомобиллари учун 5 йиллик ёки 150 000 км масофага кафолат мавжуд. 2023 йилнинг боши ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, Kiaʼнинг 4та расмий дилерлик маркази фаолият кўрсатмоқда.

Источник

ADM Jizzakh заводида Кореянинг DMC компанияси билан ҳамкорликда автомобил қисмлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилишига старт берилди

2023 йил 2 июнь куни махсус иқтисодий зонадаги ADM Jizzakh автомобиль заводи қурилиш майдончасида тантанали равишда вақт капсуласини жойлаш маросими ўтказилди. Тадбир Кореянинг DASAN DMC компанияси билан ҳамкорликда босим остида қуйиш усули билан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарадиган янги корхона қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилди.

Жойланаётган идишнинг рамзий образи, янги қўшма корхонанинг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишини ифодалади. ADM Jizzakhʼнинг ҳамкори сифатида Кореянинг DASAN DMC компанияси гавдаланди.

Қўшма корхонага режалаштирилган киритилувчи инвестициялар ҳажми 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. ADM Jizzakh етказиб берувчилари кластери қошидаги янги корхонада олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари, инструментал панеллар, марказий консоль ва бошқа йирик пластмассали бутловчи қисмлар, шунингдек, автомобиллар учун статик ва динамик резина қистирмалари ишлаб чиқарилади.

Ҳар икки томон вакиллари қутлов сўзлари билан чиқиш қилиб, лойиҳанинг муваффақиятли ва жадал ривожланиши юзасидан тилаклар билдирди.

“Биз узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг дастлабки босқичидамиз ва биргаликдаги мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз! DMC Inc. компанияси томонидан барча керак бўлган техник ёрдам нафақат ишга тушириш босқичида, балки лойиҳамизни амалга ошириш жараёнида ҳам тақдим этилади!” — деди DMC компаниялар гуруҳи раиси ўринбосари Ёон Чооньюл.

Уларнинг чиқишларидан сўнг вақт капсуласининг тантанали жoйланиши амалга оширилди, унда нафақат компанияларнинг расмий вакиллари, балки Жиззах вилоятининг турли ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Вақт капсуласига ҳамкорлик меморандуми жойлаштирилди.

Шунингдек, тошга меморандум имзоланган сана ва корхоналарнинг номлари рамзий равишда ўйиб ёзилган лавҳ ўрнатилди.

ADM Jizzakh бу — Ўзбекистондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи корхона. Яқин орада у, асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда ADM Jizzakh, Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда.

Айни пайтда заводда бўяш, пайвандлаш ва йиғиш цехлари қурилиши якуний босқичидадир.

DMC Inc, DASAN гуруҳи таркибида бўлиб, автомобиль саноати учун резина, пластмасса қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. DMC Inc компанияси сифатли ва бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали халқаро бозорда ўзини намоён қила олгандир. Tesla, Ford, Hyundai, Kia, Volkswagen, Jac va шу каби брендлар DMC ҳолдингининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллайдилар.

ADM Jizzakh автокомпонентлари кластерида йирик ўлчамли эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг мантиқий давомидир. Янги технологияларни жорий этиш, маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш, корхонанинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини яратади.

Источник

Оцените статью